Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тошкентда БДКИ филиали очилади

31.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 28.08.2021 йилдаги “Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-5238-сон қарор имзоланди.

 

2018 йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида "Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг олий таълим бўйича таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши тўғрисида"ги битим тузилган.

 

Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • кинокомпаниялар ва киностудияларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда Россия Федерацияси Олий таълим федерал давлат таълим стандартларига мувофиқ олий таълим соҳасида юқори малакали ижодий кадрларни тайёрлаш;
  • замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда фаннинг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, педагогик салоҳиятни ривожлантириш;
  • кино санъати бўйича тадқиқотлар ўтказиш, ўқув жараёни сифатини яхшилашга йўналтирилган мақсадли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш.

 

Филиал БДКИ устави ва БДКИ томонидан тасдиқланган Филиал тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади ва БДКИнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

 

Таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

 

Филиалда таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишилган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.

 

Таълим фаолияти кундузги, сиртқи таълим шаклида ҳамда ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий тарзда олиб борилади.

 

Битирувчилар Ўзбекистон Республикасида олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси давлат намунасидаги БДКИ дипломини оладилар.

 

Филиалга қабул режаси тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда Россия Федерацияси Маданият вазирлиги, БДКИ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиалнинг Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади.

 

Филиалда ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори БДКИ томонидан Кинематография агентлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.