Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Агросаноат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захиралари ва уларнинг нархлари бўйича портални ишга туширади

20.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 17.09.2021 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 574-сон қарорни қабул қилди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази”да Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади, у қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари тўғрисида маълумотни сақлайди, уларнинг нархини кузатиб бориш ҳамда товарларни онлайн сотиш имконини беради.

 

Қуйидагилар электрон порталнинг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади: 

  • ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари тўғрисидаги маълумотларнинг реал вақт режимида мониторингини юритиш;
  • асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
  • ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини доимий баҳолаш;
  • хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва электрон савдоларни ташкил этиш.

 

Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабрга қадар тест режимида ишлайди ва 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади.

 

Шу билан бир қаторда, шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ “Е-АУКЦИОН” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлик субъекти томонидан савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.