Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Хусусий сектор маҳаллаларда жамоат тартибини сақлайди

23.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 20.09.2021 йилдаги "Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 588-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича "Йўл харитаси" билан барпо этилган айрим жамоатчилик назорати масканларини эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида электрон кузатув масканлари фаолиятини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Президентнинг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ ДХШ лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади. Ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, НТТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин.

 

Ҳужжатга мувофиқ ИИВ, Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябрга қадар жамоатчилик назорати масканлари негизида электрон кузатув масканлари фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Белгиланишича, эксперимент доирасида:

  • электрон кузатув масканлари ер участкаларининг 6 квадрат метр майдонигача  жойлаштирилади. Масканлар ва уларнинг бинолари атрофидаги ер участкалари эксперимент муддатидан қатъи назар, беш йил муддатга ижара тўловининг "ноль" ставкаси асосида ижарага берилади;
  • ижарага берувчи - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижарага олувчи - электрон кузатув масканини ташкил этиш учун фуқаролар йиғинларида барпо этилган жамоатчилик назорати масканларини белгиланган тартибда ижарага олган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда савдолар ташкилотчиси -"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК ҳисобланади;
  • масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлик субъектлари "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;
  • ижара шартномаси муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади, қолган мол-мулк ва жиҳозлар тадбиркорлик субъекти томонидан эркин тасарруф этилади ва бошқалар.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Электрон кузатув масканлари фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида бериладиган жамоатчилик назорати масканлари рўйхати;
  • Жамоатчилик назорати масканларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олишга қўйиладиган минимал талаблар ва таклифларни баҳолаш мезонлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.