Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258-2, 29.09.2021 й.).
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3.11.2020 йилдаги 3258-1-сон буйруғи билан тасдиқланган илгариги версияси билан солиштирганда, рўйхат 138 дан 171 позицияга қадар кўпайтирилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2021 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.