Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Экспортчиларга транспорт харажатлари қоплаб берилади

08.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 4.10.2021 йилдаги “Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 618-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига субсидиялар тақдим этиш тартибини тасдиқлаш, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб уларнинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилган. Шунингдек, мазкур комиссия маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақли.

 

Қабул қилинган қарор билан Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат маҳсулотларни автомобиль, темир йўл, ҳаво ва почта транспорти орқали ташиш қийматининг 50%и миқдоригача қайтариш тартибини белгилайди. Маблағлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобидан ажратилади.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • экспорт қилувчиларга маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиб бериш шартлари;
  • компенсация олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, уларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, компенсация бериш тартиби;
  • компенсация беришни рад этиш учун асослар;
  • компенсация миқдорини ҳисоблаш ва тўловни амалга ошириш тартиби.

 

Компенсация олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига мурожаат қилиш зарур.

 

Ариза ва тегишли ҳужжатлар почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Агентликнинг веб-сайти орқали тақдим этилади. Ҳужжатлар етти иш куни давомида кўриб чиқилади, сўнгра ариза Молия вазирлигига берилади, у аризани икки иш кунида кўриб чиқади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда компенсация тўлови икки иш куни мобайнида экспорт қилувчининг аризасида кўрсатилган банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.

 

Компенсация беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;
  • экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ва маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда;
  • агар Давлат бюджети параметрларида ташиш харажатларини компенсация қилишга жорий йил учун ажратилиши назарда тутилган субсидия тугаган бўлса.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.