Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Миллий эстрада санъати институти очилади

18.10.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 16 октябрь куни “Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Унда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.  Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

 

Қуйидагилар Институтнинг миллий эстрада йўналиши бўйича асосий вазифалари ҳисобланади:

  • малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш;
  • ўқув-методик адабиётлар яратиш, атоқли композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар ижодини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий эстрада ижрочилиги намуналарини нотага кўчириш;
  • фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш, соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари ва анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
  • миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “олтин фонди”ни яратиш;
  • эстрада йўналишларида хорижий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш, қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқалар.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Давлат консерваториясидан Институтга ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати (1);
  • Институтда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб янги очиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати.

 

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига бир ҳафта муддатда 2021/2022 ўқув йили учун Институтга қабул параметрларини тасдиқлаш ҳамда абитуриентларнинг онлайн тарзда рўйхатдан ўтказилишини ташкил қилиш топширилди. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида (1) таҳсил олаётган Давлат консерваториясининг 2-4 курс талабалари 2021/2022 ўқув йилидан ўқишини Институтда давом эттиради.

 

Институтда қуйидагилар ташкил этилади:

  • Ботир Зокиров хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси ва музей;
  • ўзбек миллий эстрадаси намояндаларининг “устоз-шогирд” ижрочилик мактаблари;
  • замонавий ижодий студиялар ва ахборот-ресурс маркази.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорларини бириктириш орқали “маҳорат дарслари” йўлга қўйилади.

 

Эльмира Сиразиева.