Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Спорт таълими тизими такомиллаштирилади

10.11.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 05.11.2021 йилдаги “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5279-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан олимпия захиралари коллежлари негизида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос таълим муассасаси шаклидаги олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари (кейинги ўринларда - коллежлар) ташкил этилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан (2022 йил 1 сентябрдан) бошлаб:

  • коллежлар контингенти фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорттурлари мустасно);
  • Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан коллежларнинг тегишли паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 10%гача қўшимча квоталар ажратилади;
  • коллежларга қабул квоталари ҳар бир спорт турининг хусусиятидан келиб чиқиб шакллантирилади;
  • коллежлар мавжуд моддий-техник базасидан келиб чиқиб ҳудудларда ривожланган олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилади;
  • коллежлар ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови бекор қилинади ҳамда ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади.

 

Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир коллежда камида битта спорт туридан хорижий мутахассис (тренер ва ўқитувчилар)ни жалб қилади ва хорижий мутахассис иштирокида маҳаллий спортчиларни тайёрлаш методикаси такомиллаштирилади.

 

Коллежларнинг махсус спорт фанларини муваффақиятли (аъло баҳода) тамомлаган битирувчилар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларига ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларига тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади. Улар якка тартибдаги суҳбатдан ўтадилар ва давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинадилар.

 

Республика олимпия захиралари коллежи базасида давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти ташкил қилинади. У уч йиллик “специалитет" дастурни амалга оширади. Институтга фақат коллежларни битириб олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида унвонли ва разрядли спортчиларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш тизими жорий этилади.

 

Давлат буюртмаси асосида унвонли ва разрядли спортчилар спорт турлари реестрига киритилган ҳамда ягона спорт таснифи мавжуд бўлган спорт турлари бўйича тайёрланади. Спорт унвонлари ва разрядлари спортчиларга умрбод берилади.

 

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш учун саралаш мусобақалари, жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун номзодлар, шунингдек, спорт терма жамоалари таркиблари биринчи навбатда унвонли ва разрядли спортчилар орасидан танлаб олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах