Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ғалла етиштириш ва сотиш бозор тамойиллари асосида амалга оширилади

16.11.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 15 ноябрь куниҒалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатга асосан 2022 йилдан бошлаб республика ҳудудида экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ер-сув шароитларидан келиб чиққан ҳолда мустақил жойлаштирилади.

 

2022 – 2024 йилларда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг ғалла экилган ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан буғдой эркин биржа савдолари орқали сотилади. Қолган қисми тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилади.

 

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан ғалла етиштириш харажатларини қоплаш учун имтиёзли кредитлар ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига ажратилади. Шунингдек, уларга кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ЁММлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқи берилади.

 

Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан, барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг:

  • бошоқли дон етиштиришда агротехник тадбирларни ўтказиш, моддий-техник ресурслар билан таъминлашга;
  • ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига;
  • буғдойни сотиш жараёнларига, шу жумладан, шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашиши тақиқланади.

 

Шунингдек, уларга ғаллачилик кластерлари фаолиятига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида кўрсатма йўллаш тақиқланади.

 

2021-2022 йилларда “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналари очиқ савдоларга қўйилади. Улар ғаллачилик кластери ташкил этиш таклифини билдирган тадбиркорлик субъектларига баҳолаш ва фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шартида сотилади.

 

“Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналарига тегишли 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехлари Уруғчиликни ривожлантириш марказига берилади. Марказга бериш ушбу корхоналарнинг солиқ ва Жамғарма олдидаги қарздорлигини (улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек, объектни ўтказиш натижасида юзага келадиган солиқларни ҳам инобатга олган ҳолда) объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига амалга оширилади. Қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда объектлар “Ўздонмаҳсулот” АКдаги давлат улуши ва “Ўздонмаҳсулот” АКнинг дон  корхоналаридаги улушини тегишинча камайтириш ҳисобига берилади.

 

2022 йил 1 мартга қадар барча туманлар марказий деҳқон бозорларидаги буғдой ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини онлайн тарзда кузатиш имконини берувчи электрон платформа ишга туширилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига икки ой муддатда:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ерларни, шу жумладан, бошоқли доннинг экилиши, унинг ривожланишини учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ёрдамида кузатиш ва мониторингини юритиш имконини берувчи электрон платформани ишга тушириш;
  • “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларининг вегетатив ҳолатини учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида кузатилишини йўлга қўйиш;
  • “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг “Ер ахборот тизими” порталида қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилиши, шу жумладан, такрорий ва тўқсонбости усулида етиштирилаётган экинлар тўғрисида маълумот берувчи электрон базани шакллантириш топширилди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах