Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Одам савдоси соҳасида жиноятлар тўғрисидаги маълумотлар ягона базага киритилади

25.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Одам савдоси соҳасида жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (22.11.2021 йилдаги 708-сон).

 

Ҳужжат «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қабул қилинди.

 

Одам савдоси соҳасида жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси (кейинги ўринларда – база) ИИВ Тезкор-қидирув департаменти (кейинги ўринларда – Департамент) томонидан юритилади.

 

Базадаги маълумотлар эркин фойдаланилиши чекланган ахборот ҳисобланиб, улардан фақат ваколатли органларнинг мансабдор шахслари танишиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

Низомга мувофиқ одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия ваколатли органлар ҳисобланади.

 

Базага қуйидаги маълумотлар киритилади:

  • одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар ҳақидаги;
  • одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабр кўрган деб тахмин қилинаётганлар тўғрисидаги ахборот аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, шунингдек уларга кўрсатилган ёрдам натижалари ҳақидаги;
  • фойдаланиш турлари, жиноят содир этиш усуллари тўғрисидаги ва бошқа ахборотлар.

 

Ваколатли органлар базага киритилган маълумотлардан фойдаланиш учун Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади. Сўровнома тушганидан сўнг 5 кун муддатда жавоб юборилади.

 

Базадаги маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.