Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ўзбекистон ХТТБ ва ХМКларнинг қўшимча акцияларини харид қилади

02.12.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 30.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси устав капиталидаги қўшимча акцияларга обуна бўлиши тўғрисида”ги ПҚ-26-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ҳамда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Бошқарувчилар кенгаши томонидан 2018 йилда ушбу ташкилотларнинг устав капиталини ошириш ва аъзо мамлакатларнинг қўшимча акцияларга обуна бўлишларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинади.

 

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ХТТБ ва ХМКларнинг устав капиталидаги мос равишда умумий қиймати $91,92 млн бўлган қўшимча 762 та акцияси ва умумий қиймати $12,78 млн бўлган қўшимча 12 781 та акциясига обуна бўлиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

ХТТБ ва ХМКнинг қўшимча акцияларини харид қилиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга ошириладиган тўловлар жадваллари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах