Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Уй-жойлар арзонлаштирилади

03.12.2021

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, турар жой олиш тартиби осонлаштирилган эди. Жумладан, аҳолига ўзлари истаган уйни сотиб олиш имконияти яратилди.

 

Келгуси йил мамлакатимизда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бунга қарийб 13 трлн сўм мақсадли кредит ва 1 трлн 300 млрд сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган.

 

Сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъий назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 млн сўм субсидия тўланади. Эҳтиёжманд аҳоли учун давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил – 10 фоиз этиб белгиланади.

 

Ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.

 

Келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга иккиламчи бозордан уй олишга ҳам имконият яратилади.

 

“Мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилиши белгиланди. Бунда “харидор – банк – қурувчи” ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйнинг харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.

 

Шунингдек, пудратчиларга қурилиши тугалланмаган, том қисми ёпилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади.

 

Рейтинги юқори бўлган пудратчи ташкилотларга ерни аукциондан сотиб олиш тўловининг аввал 30%ини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

 

Йиғилишда қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда кластер усули самарали экани қайд этилди.

 

Шу боис ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

 

- Инфратузилма харажатларини қисқартириш учун бу кластерларни мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида ташкил этиш керак. Масалан, Ғозғонда ташкил этилган кластер самарасини кўрсатди. Худди шундай, Ўзбекистон туманида 11 та цемент, гипсокартон, газоблок, темир-бетон, металл буюмлар, қуруқ қоришмалар корхоналари ишга туширилмоқда. Уларнинг ёнида логистика, илм ва инновация марказлари, замонавий лаборатория ташкил этиб, бозорни ўрганишни бирлаштирса, экспорт ва ички бозорларда рақобатдош кластер пайдо бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шунингдек, қурилиш кластерларига айланма маблағ учун 10 млрд сўмдан револьвер кредитлар, замонавий техника ва ускуналар сотиб олиш учун  2 млн долларлик узоқ муддатли кредитлар ҳамда 2 йилга божхона имтиёзлари бериладиган бўлди.