Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Термизда янги институт ташкил этилади

07.12.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 3 декабрь куни “Термиз муҳандислик-технология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Институтнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • маҳаллий ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология ва кончилик тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат бозорида рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни, шунингдек, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;
  • етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш, Институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, битирувчиларнинг республика ва хорижий олий таълим муассасаларида (илмий марказларда) магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этиш;
  • ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, жумладан, замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини таъминлаш;
  • амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга оширишни йўлга қўйиш, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун грантлар жалб этиш ва бошқалар.

 

Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда ОЎМТВ тизимида фаолият юритади. Институтга талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025 йилга қадар Институтни ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Институтни 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 04.12.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.