Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари пайдо бўлади

13.12.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 9.12.2021 йилдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-32-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 29 та “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади.

 

Мазкур массивларда 619 та кўп қаватли уй-жойлар, 18 та умумтаълим мактаблари, 24 та мактабгача таълим муассасалари, 15 та тиббиёт пунктлари комплекс тарзда қурилади.  

 

Кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида реализация қилинади. Уларга туташ ер участкалари уй-жой қуриб битказилганидан кейин маҳаллий ижроия ҳокимлик органининг тегишли қарори билан кўп қаватли уй-жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

 

Массивларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқлари асосида реализация қилинади. Электрон онлайн-аукционда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларига кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун “ССС” ва ундан юқори рейтингга эга бўлган қурилиш ташкилотларини жалб қилишга рухсат этилади.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 489 гектар ер майдонлари “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

 

Шунингдек, олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ҳам уй-жойларни қуриш давом эттирилади.

 

Қуйидагиларга топшириқлар берилди:

  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 2022 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларига туташ ва яқин ҳудудларда ташкил этиладиган КСЗ ва технопарклар рўйхатини тасдиқлаш;
  • Қурилиш вазирлигига 2022 йил 1 июнга қадар 2023-2026 йилларда қуриладиган “Янги Ўзбекистон” массивларининг манзилли рўйхатини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.