Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро марказ ташкил этилди

29.12.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 22.12.2021 йилдаги «Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-58-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси иқтисодиёти ИТИ негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, соҳадаги ислоҳотларнинг таъсирчанлигини ва илмий тадқиқотларнинг амалий натижалари самарадорлигини баҳолаш;
  • мазкур соҳада бозор муносабатларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш;
  • соҳани ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режалар ҳамда стратегиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.

 

Марказ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (ХМИ ва ХҲМТ) кредит ҳамда грант лойиҳаларини амалга оширишга масъул ҳисобланади. Шунингдек у хорижий инвестициялар, грантлар, ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширадиган ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади.

 

2022-2023 йилларда ҳар бир туманда хусусий боғ ва токзорлар барпо этилади, шунингдек сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонлари ташкил қилинади.

 

Марказ ҳузурида ривожланган хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликда соҳани институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, соҳадаги глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг ҳамда агрокластерлар фаолиятининг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш мақсадида Илмий кенгаш ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.