Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки $200 млн ажратади

03.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2021 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредит линиясини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 780-сон қарори қабул қилинди.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва ТИФ миллий банки томонидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг умумий қиймати $200 млн.га тенг кредит линиясини жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилган (22.04.2020 йилдаги ПҚ-4691-сон қарор).

 

ОИИБнинг кредит линияси давлат кафолати остида бир нечта траншлар асосида, жумладан, ҳар битта транш 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан, фоиз ставкаси 6 ойлик Libor плюс йиллик 0,65%, ОИИБнинг 0,25% бошланғич бир марталик ташкилий комиссияси ва йиллик 0,25% кредит линиясининг фойдаланилмаган қисми учун ҳисобланиладиган мажбурият комиссияси билан жалб қилинади.

 

Маблағлар коронавирус пандемияси оқибатларидан жабрланган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ўз фаолиятини тиклашга, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, шу жумладан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун фойдаланилади.

 

ТИФ миллий банки ОИИБ томонидан ажратиладиган кредит линияси бўйича қарз олувчи ва  кредит маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро органи ҳисобланади.

 

ТИФ миллий банкига ОИИБнинг жалб қилинган маблағларини қайтариш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, фоизлар, бошланғич бир марталик ташкилий комиссия ва мажбурият комиссияси ҳақларини тўлаш ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тавсия этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.