Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Самарқанд давлат университети трансформация қилинади

14.01.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 13 январь куни “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар доирасида ҳамда илмий-технологик ва ижтимоий ривожлантириш, рақобатбардош илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида СамДУда Трансформация офиси ташкил этилади. У қуйидагилар учун масъул этиб белгиланди:

  • Университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2026 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш;
  • Университет фаолиятини рақамлаштириш ҳамда таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;
  • Университетни танитиш бўйича миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи ва бошқа воситалар орқали тарғибот тадбирларини ўтказиш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2025 йилларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетини комплекс ривожлантириш дастури;
  • СамДУни 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • СамДУни мутахассислик кафедраларини илмий-тадқиқот муассасалари, тармоқ корхоналари ва ташкилотларига бириктириш жадвали.

 

Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилди:

  • агрономия, биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида кадрлар тайёрловчи Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;
  • муҳандислик, автоматика, мехатроника, робототехника, рақамли электроника, электротехника, машинасозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси соҳаларида кадрлар тайёрловчи Муҳандислик физикаси институти;
  • педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда кадрларга эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрловчи Университетнинг
  • Ургут филиали.

 

Қуйидагилар Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиалнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
  • ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;
  • илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ташкилотларининг муаммоларини ечишга қаратилган илмий, амалий ва инновацион тадқиқотларни ривожлантириш ва бошқалар.

 

Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда ўқув жараёни кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

 

Фаолиятни йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар, жумладан, бино ва иншоотларни таъмирлаш ва жиҳозлаш – Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лола Абдуазимова.