Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга балиқ етиштиришга рухсат берилди

14.01.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган 13.01.2022 йилдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжат билан Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилган балиқчилик кластерининг аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тажрибасини ҳар бир вилоятда жорий этиш назарда тутилган.

 

Кооперация асосида хонадонларда балиқ етиштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • балиқчилик хўжаликлари хонадон эгаларини балиқ етиштириш бўйича ўқитишни ташкил этади, уларга балиқ етиштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғитларни етказиб беради ҳамда улар томонидан етиштирилган балиқни келишилган нархларда сотиб олади;
  • хонадон эгалари ўз хонадонларида балиқчилик хўжаликлари томонидан етказиб берилган маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда интенсив усулда етиштирилган балиқларни келишилган нархларда уларга сотади.

 

Белгиланишича:

  • 2022 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади;
  • 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80%идан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50%га камайтирилади;
  • балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50% миқдорида белгиланади.

 

Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда балиқ етиштириш прогноз параметрлари;
  • 2022 йилда сунъий (экстенсив) сув ҳавзаларини интенсивлаштириш ва балиқ овлаш ҳажмлари бўйича прогноз параметрлари.

 

“Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида жалб қилинаётган кредит линияси ҳисобидан 20 млн евро миқдоридаги маблағлар интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

 

2022 йил 15 январдан бошлаб “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит БҲМнинг 150 бараваридан 300 бараваригача оширилади.

 

Марказий банкка тижорат банклари орқали интенсив усулда аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида 2022 йилда 200 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Шу билан бир қаторда:

  • 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баробаридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади;
  • “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан балиқчилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг бир йиллик иш ҳақи миқдорининг 50%игача, бироқ ойига $1 минг эквивалентидан ошмаган қисми Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасидан қоплаб берилади. Бунда мазкур харажатлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 5 млрд сўм йўналтирилади.

 

Лола Абдуазимова.