Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ички йўлларнинг таъмирланиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади

07.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2022 йилдаги «Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 49-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Shaffof уо’l" онлайн ахборот платформасида автомобиль йўллари соҳасида очиқ ахборотлар шаклида жойлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати;
  • Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички хўжалик йўлларини таъмирлашга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Низом қуйидаги нормаларни ўз ичига олади:

  • ахборот портали оркали билдирилган жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлашга доир таклифларни шакллантириш ва молиялаштириш тартиблари. Ички йўлларни таъмирлашга доир таклифлар ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган фикрлар асосида шакллантирилади. Ички йўлларни таъмирлашда таклифларни қабул қилиб олиш ҳар йили 10 январга қадар, билдирилган таклифлар орасидан ғолибни таклифларни овоз бериш йўли билан аниқлаб олиш- 31 январга қадар амалга оширилади. Ахборот портали орқали таклифларни юбориш жараёнида вояга етган фуқаролар иштирок этишлари мумкин;
  • юқорида кўрсатилган таклифлар бўйича ҳисобдорлик туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ғолиб деб топилган таклифларни молиялаштириш учун очилган ғазна ҳисобварақлар ахборот порталига бириктирилади ва фойдаланувчиларга ажратилган маблағлар ва уларнинг сарфланиши юзасидан реал вақт шароитида маълумотлар билан танишиб бориш имконияти яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.