Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар қандай қонунларни муҳокама қилишди?

Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар қандай қонунларни муҳокама қилишди?

29.04.2022

Читать на русском языке

2022 йил 28 - 29 апрель кунлари видеоконференцалоқа шаклида Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

“Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди, у хизматлар бозоридаги почта алоқаси фаолиятини ривожлантиришга ҳамда почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

 

Қонун почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги янги норма билан тўлдирилмоқда. Хусусан, почта алоқасининг хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмаларининг, почта алоқаси воситаларининг бут сақланишини таъминлашга қаратилган.

 

Шундан сўнг сенаторлар “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилишди ва маъқуллашди.

 

Қонунда ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга ичимлик суви бериш, қувурлардаги ва конструкциялардаги авариялар чоғида ҳамда ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда, шунингдек фавқулодда вазиятларда ичимлик сувини транспортда етказиб берилиши назарда тутилмоқда.

 

Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида соҳани барқарор ривожлантириш ва хизматлар сифатини ошириш, носозликлар оқибатида ичимлик суви исроф қилинишининг олди олинишига, истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида очиқ ва тенг ҳуқуқли механизмлар жорий этилишига эришилади.

 

Шунингдек, сенаторлар давлат раҳбари томонидан билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилган “Инсон аъзолари ва тўқималари тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.

 

Қонун қабул қилиниши билан соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига қаратилган давлат сиёсатини амалдаги қонунчилик асослари билан тўлдиришга имконият яратилади.

 

Шунингдек, Қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.

 

“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини, уларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйишни тартибга солади.

 

Қонунда жисмоний куч ишлатиш мумкин бўлган ҳолатлар, махсус воситаларни ва хизмат қуролини қўллаш шартлари ва тартиби, қўриқлаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик билан боғлиқ нормалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Бундан ташқари, сенаторлар “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни муҳокама қилишди ва маъқуллашди.

 

Таъкидланишича, амалдаги “Қурол тўғрисида”ги Қонун билан ўқотар қуролдан ташқари пневматик, газли, сигнал берувчи, тиғли, улоқтириш қуроли ва электрошок қурилмаларига эгалик қилишга рухсат берилган.

 

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда. Ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш цензи йигирма беш ёш этиб белгиланмоқда (амалдаги қонунчиликда йигирма бир ёш).

 

Шу билан бир қаторда, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.

 

 “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди ва маъқулланди.

 

Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга ҳамда аҳолининг хавфсиз яшашига шароит яратиб берилишига эришилади. Шу билан бирга аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш ва аҳолининг турмуш даражасини кўтариш имконияти яратилади.

 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

 

Хусусан, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қилинган хайрия маблағлари солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар қаторига киритилмоқда.

 

Қонунга кўра, 2022 йилнинг 1 январидан 2031 йилнинг 1 январига қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

 

Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари) 2022 йилнинг 1 февралидан 2025 йилнинг 1 январига қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланмоқда.

 

Қонун билан аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 1 майидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар республикамиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши кўзда тутилмоқда.

 

Шу билан бирга, 2021 йилнинг 10 октябридан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даврда эса гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланмоқда.

 

Шунингдек, ялпи мажлисда қуйидагилар эшитилди:

  • 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи;
  • “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Сенат Қарори ижроси юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ахбороти;
  • фермер хўжаликлари фаолияти кафолатларини таъминлаш ҳолати юзасидан Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниевнинг ахбороти;
  • Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахбороти;
  • Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи;
  • қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати материаллари асосида.