Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Ғаллани адолатли сотиб олиш ва сотишни Республика штаби таъминлайди

31.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 28.05.2022 йилдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қуйидаги таклифлари маъқулланди:

  • 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 550 минг тонна буғдойнинг ишлаб чиқариш;
  • 1 783,5 минг тоннасини товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннасини уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиш;
  • 500 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилиш.

 

Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган:

  • 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой – мулкчилик шаклидан қатъи назар, биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига;
  • 4- ва 5-синфлардаги буғдой – барча тадбиркорлик субъектларига биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади.

 

Ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика штаби ташкил этилди.

 

Қуйидагилар Республика штабининг асосий вазифалари:

  • буғдойни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш ва бошоқли дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш;
  • ғаллани ўз вақтида йиғиштириб олиш, даладан дон қабул қилиш шохобчаларига нест-нобуд қилмасдан олиб келиш ва график асосида биржа савдоларига чиқариш ишларини ташкил этиш;
  • ғаллани тасдиқланган график асосида биржа савдоларига чиқариш ҳамда тўловларнинг амалга оширилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш;
  • ғаллани сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш.

 

Саодат Усманова.