Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ёш велосипедчилар тайёргарликни велоспорт мактаб-интернатида давом эттиришлари мумкин

06.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги “Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 294-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг «Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги ПҚ-5251-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Мактаб-интернат ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил этади. Ўқувчиларга олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун белгиланган суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади.

 

Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

 

Мактаб-интернатнинг асосий вазифалари:

  • болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт-таълим ташкилотларида спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатга танлаб олиш;
  • республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;
  • ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маҳорати ва кўникмалари ривожлантирилишини таъминлаш;
  • спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, медико-биологик ва моддий-техник шарт-шароитларни таъминлаш.

 

Мактаб-интернати бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг штатлар жадвали тасдиқланди.

 

Белгиланишича, мактаб-интернат ўқувчиларининг таълим олиши мактаб-интернатга яқин жойда жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.