Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ички аудит миллий стандартлари қандай бўлади

07.06.2022

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан ҚҲТБТ порталида “Ички аудит миллий стандартларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

 

Ички аудит стандартлари вазирлик ва идораларнинг Ички аудит хизмати фаолиятининг асосий тамойиллари ва сифат кўрсаткичларини ҳамда ички аудит тадбирларини ўтказишнинг услубиётини белгилайди.

 

Ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг вазифа ва функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари ички аудит хизмати тўғрисидаги низом билан белгиланади. Ички аудит хизматлари ўз фаолиятини мустақиллик, холислик, қонунийлик, малакалилик ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари асосида амалга ошириши керак.

 

Ички аудит хизмати ходимлари ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириши учун билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши лозим. Ички аудит хизмати ходимининг малакаси ички аудит миллий малака сертификати орқали тасдиқланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.