Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қурол тўғрисидаги қонунчиликда нималар ўзгарди

14.06.2022

Читать на русском языке

Президент 31.05.2022 йилдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-772-сон Қонунини имзолади.

 

Қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Прокуратура ходимларининг хизмат қуролларига нисбатан ҳуқуқлари кенгайтирилди. Шундай қилиб, прокуратура ходимларига хизмат қуролини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Тегишли ўзгартириш «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 48-моддаси 2-қисмига киритилди. Илгари, улар фақат ўқотар қуролни олиб юриш ҳуқуқига эга эдилар.

 

Жиноят кодексининг 249-моддаси янги таҳрирда баён этилди. Ўзгартиришларга кўра, жиноий жавобгарлик ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек пневматик қуролни, тиғли совуқ қуролни (ов пичоқларини, ов ханжарчалари ва ханжарларни, рапиралар, шпагалар ва қиличларни), улоқтириш қуролини (камонлар, арбалетлар ва найзаларни), сигнал берувчи қуролни сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш одамнинг ўлимига ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса юзага келади. Олдинги таҳрирда, жиноий жавобгарлик ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, назарда тутилган эди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун жарима микдорлари оширилган (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш);

  • 185-модда қуйидагиларни назарда тутадиган янги таҳрирда баён этилди:

- пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш;

- ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш;

- тиғли совуқ қуролдан (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлардан, рапиралар, шпагалар ва қиличлардан) белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш;

  • МЖТК қуйидагиларни назарда тутувчи 220-1-модда билан тўлдирилди:

- пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш;

- пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг тегишли лицензияларисиз ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш.

 

«Қурол тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси ҳам ўзгартирилди. Янги таҳририда, фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг йигирма беш ёшга тўлган фуқаролари эга. Илгари 21 ёшни ташкил қилар эди;

  • Қонун қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув ҳамда қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтиш тартибини назарда тутувчи 13-1 ва 2 моддалари билан тўлдирилди;
  • ўзгартиришлар ваколатли органлар соҳасида ҳам юзага келди. Илгари Миллий гвардияга тегишли бўлган ваколатлар энди ИИВга ўтказилди. Буларга қуйидагилар учун рухсат бериш ҳуқуқи киради:

- қуролларни олиб кириш ва олиб чиқиш;

- юқори даражадаги қуролларни сақлаш ва олиб юриш;

- улар учун қурол ва ўқ-дориларни йиғиш ва қўрсатиш.

 

«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси 2-қисми янги таҳрирда баён этилди ва унга кўра, йўловчиларга совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриши тақиқланади. Илгари бундай тақиқ бўлмаган.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Маълумот учун: Қонуннинг 2-моддасининг 4-банди ва 3-моддасининг 4-7-бандлари унинг расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи”газетасида 01.06.2022 йилда эълон килинди ва 02.09.2022 йилда кучга киради.

 

Саодат Усманова.