Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

17.06.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 15.06.2022 йилдаги “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-778-сон Қонун имзоланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 1 февралда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 28 апрелда маъқулланган.

 

Қўриқлаш фаолиятининг асосий вазифалари:

  • жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
  • қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;
  • юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларида назорат-ўтказиш ва объектнинг ички режимларини таъминлаш.

 

Миллий гвардия қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади.

 

Давлат органлари - Миллий гвардиянинг, Президент давлат хавфсизлик хизматининг, Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларнинг қўриқлаш бўлинмалари, шунингдек идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий қоровуллик бўлинмалари қўриқлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

 

Қўриқлаш фаолиятини чет давлатларнинг жисмоний шахслари ва ташкилотлари, шу жумладан хусусий ташкилотлари томонидан амалга оширишга йўл қўйилмайди.

 

Қонунга мувофиқ, қўриқлаш хизматларини кўрсатишга доир шартномага мувофиқ қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қўриқланадиган объектга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.

 

Давлат органлари қўриқлаш бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда хизмат қуролини қўллаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун хизмат итларидан фойдаланиши мумкин.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 

 

Лола Абдуазимова.