Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Автомактабларнинг рейтинги белгиланади

21.07.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 йилдаги «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 353-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • таълим ташкилотларининг фаолияти ва самарадорлигини баҳолаш орқали ҳудудлар кесимида уларнинг рейтингини аниқлаш тартиби;
  • таълим ташкилотларининг баҳолаш рейтингини индикаторлар асосида амалга ошириш тартиби;
  • таълим ташкилотларининг баҳолаш рейтингини ҳисоблаш методикаси ҳамда баҳолаш рейтинги натижалари бўйича таълим ташкилотларининг тоифаларини белгилаш тартиби.

 

Ҳужжат билан белгиланганки, таълим ташкилотлари фаолиятини рейтинг баҳолаш йил якунлари бўйича инсон омилисиз таълим ташкилотларига доир маълумотлар асосида уларнинг рейтингини ҳисоблашнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ва унинг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

 

Қуйидагилар рейтингга таъсир этади:

  • битирувчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;
  • битирувчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
  • битирувчилар айби билан содир этилган ЙТҲ сони;
  • олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар.

 

Ички ишлар вазирлигига 2022 йил 1 сентябрга қадар рейтингини ҳисоблаш ахборот тизимини яратиш ва ишга тушириш юклатилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.09.2022 йилдан кучга киради.

 

Саодат Усманова.