Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистон ва Покистон хавфсизлик бўйича қўшма комиссияни ташкил этди

22.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 20.07.2022 йилдаги ПҚ-328-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Хавфсизлик бўйича қўшма комиссияни ташкил этиш тўғрисида 2021 йил 2 ноябрда Исломобод шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқланди.

 

Комиссиянинг фаолияти халқаро терроризм ва диний экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотикларнинг ноқонуний муомаласи ва бошқалар келтириб чиқараётган кучайиб бораётган таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

 

Тасдиқланган ҳужжат икки мамлакат ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг долзарб масалалари бўйича қўшма қарорларни ўз вақтида ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Покистон Хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш имконини беради.

 

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Покистон томонига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.

 

Протоколнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда тегишли идораларга юклатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.