Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Президент тадбиркорлар билан муаммоларни муҳокама қилади

04.08.2022

Читать на русском языке

3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

 

2021 йил 20 август куни давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказган эди. Бу сана мамлакатимизда Тадбиркорлар куни сифатида белгиланиб, бундай учрашувлар ҳар йили ташкил этиладиган бўлди.

 

Бу йил ҳам мазкур мулоқотга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда колл-марказ ташкил этилган. Унга бугунги кунгача 7,2 мингдан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган. Республика штаби аъзолари уларда кўтарилган тизимли ва хусусий масалаларни ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда.

 

Йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳадаги тизимли муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.

 

Таҳлилларга кўра, хусусий мулк ҳимояси, лицензия ва рухсатномалар олишдаги бюрократия, тадбиркорлар учун кредит, ер ва бино ажратиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда инфратузилма масалалари долзарб бўлиб турибди. Йиғилишда бу муаммоларнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди.

 

Президент ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиш зарурлигини таъкидлади. Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

 

Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилиши белгиланди. Президент иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах