Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қонун билан давлат хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланди

10.08.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 8.08.2022 йилдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сон Қонун имзоланди. Ушбу Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2.03.2022 йилда қабул қилинди ва Сенат томонидан 28.05.2022 йилда маъқулланди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Қонуннинг мақсади давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонуннинг амал қилиши фақат давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Қонунда давлат хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, хизматга қабул қилиш тартиб-таомиллари, давлат фуқаролик хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий ваколатлари, шунингдек ушбу соҳада коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмлари белгиланган.

 

Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги;
  • қонунийлик, адолатлилик, халққа хизмат қилиш;
  • давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги;
  • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
  • очиқлик ва шаффофлик;
  • холислик, профессионаллик ва компетентлик;
  • давлат фуқаролик хизматига киришда Ўзбекистон фуқароларининг тенг ҳуқуқлилиги;
  • давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши.

 

Қонун билан давлат хизмати тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун асос яратилди. Давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлиги энг муҳим кўрсаткичлар (KPI) асосида баҳоланади. Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач – 10.11.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.