Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Магистратурада таълим олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади

18.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2022 йилдаги 447-сон қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида таълим олаётган барча хотин-қизларга тўлов-контракт асосида таълим олиш суммаси қайтариш шартисиз қопланади.

 

Давлат олий таълим муассасасининг магистратура босқичига қабул қилинган талабгорлар ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаш учун (табақалаштирилган тўлов-контракт суммаси тўловлари бундан мустасно) ўзлари таълим оладиган олий таълим муассасасининг ректори (филиал директори) номига 15 сентябрга қадар ариза беришлари керак.

 

Аризалар уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Сўнгра талабгорлар рўйхати шакллантирилиб, беш иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборилади.

 

2023 йилдан бошлаб талабгорлар рўйхати олий таълим муассасасининг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.

 

Талабгорларга тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.