Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Криптовалюталар билан савдо қилиш қоидалари тасдиқланди

19.08.2022

Читать на русском языке

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3379, 15.08.2022 й.).

 

Қоидалар Президентнинг 27.07.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3150-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш тартиби;
  • крипто-активлар савдоларини ташкил этиш тартиби;
  • мижозлар билан воситачилик муносабатлари асосида битимлар тузиш тартиби;
  • крипто-биржада ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тартиби;
  • клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатиш.

 

Крипто-биржа мижозларининг пул маблағлари ва крипто-активлари крипто-биржанинг пул маблағлари ва крипто-активларидан алоҳида ҳисобга олинади ва сақланади. Савдолар иштирокчилари мажбурий идентификациядан ўтказилганидан сўнг уларга крипто-биржа электрон платформаси орқали операцияларни амалга оширишга рухсат берилади.

 

Крипто-биржа крипто-активлар савдолари билан боғлиқ битимлар устидан доимий назоратни амалга оширади. Крипто-биржа томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтарилмаслиги бўйича чоралар кўрилиши лозим.

 

Ўзбекистон резидентлари крипто-биржанинг электрон платформасида:

  • крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, жумладан крипто-активларни тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сотиш ва сотиб олишга қаратилган битимларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистон норезидентлари билан фақатгина крипто-активларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга;
  • cотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ҳуқуқига эга ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилиги ҳисобланади.

 

Ўзбекистон резидентлари томонидан ўзаро ўзгармас токенларни хорижий крипто-биржалар ва платформаларда айирбошланганлиги натижасида қабул қилинган крипто-активлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг электрон платформаларида сотилади.

 

Крипто-биржаларда барқарор токенларни чиқариш ва чиқаришни рўйхатга олиш, токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тақиқланади. Крипто-биржа мижозлар билан муносабатларни шартнома асосида ўрнатади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.