Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Ваколатли иқтисодий операторларнинг мақоми халқаро стандартларга мослаштирилади

Ваколатли иқтисодий операторларнинг мақоми халқаро стандартларга мослаштирилади

27.09.2022

Читать на русском языке

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Низомнинг таклиф этилаётган янги таҳрири амалдаги қонунчиликни Жаҳон божхона ташкилотининг Савдога кўмаклашиш ва хавфсизлик стандартларига мувофиқлаштиришга қаратилган.

 

Маълумот учун: мазкур стандартларда божхона органларига тавсиялар акс эттирилган бўлиб, улар қуйидаги масалаларга дахл қилади: 

  • божхона назоратининг комплекс тартиб-таомилларини амалга ошириш йўли билан  етказиб бериш занжирини комплекс бошқаришни таъминлаш
  •  замонавий технологиялар ёрдамида юкларни текшириш;
  • Хавф жаражаси юқори юқори хавфли юкларни аниқлаш;
  • юк ва контейнерлар ҳақида олдиндан электрон хабар бериш.

 

Лойиҳа ваколатли иқтисодий операторларга белгиланган махсус соддалаштиришларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришни назарда тутади:

  • юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни қатъий 3 турга ажратиш:
    • божхона масалаларида оператор;
    • хавфсизлик масалаларида оператор;
    • божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор.

 

Маълумот учун: ваколатли иқтисодий оператор божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш учун юридик шахсларга бериладиган мақом.

 

Шунингдек лойиҳа операторни танлаб олишда амалдаги мезон ва талабларни ўзгартиришни назарда тутади:

- ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишда белгиланган муддат ташувчи ва божхона брокерлари учун 2 йил этиб белгиланди (1 йилга қисқартирилди);

- операторнинг молиявий барқарорлиги бўйича талаблар киритилиб, унинг услубияти ишлаб чиқилди;

- махсус соддалаштиришлардан тўғри ва тўлиқ фойдаланилишини таъминлаш мақсадида операторликка номзод ташкилотнинг ходимини ўқитиш талаби белгиланди;

- божхона аудити мақсадларида ўз-ўзини баҳолаш бўйича саволнома ишлаб чиқилиб, бу орқали номзодларнинг операторлик талабларига жавоб беришда ўзини текшириш имкони яратилди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.