Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти тўланади

Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти тўланади

04.11.2022

Читать на русском языке

Молия вазирининг “Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида хабар берган жисмоний шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси  муҳокамага қўйилди.  

 

Лойиҳага муфовиқ, давлат молиявий назорати объектларида маблағларнинг ва товар-моддий қийматликларнинг камомадига, ўзлаштиришга, талон-тарожликларга йўл қўйилиши ҳолатлари ҳақида “Давлат аудити” махсус дастури орқали хабар берган жисмоний шахсларга қуйидаги миқдорларда бир маротабалик пул мукофотлари тўланади:

  • БҲМнинг 30-100 бараваригача зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
  • БҲМнинг 100-300 бараваригача зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 2 баравари миқдорида;
  • БҲМнинг 300-500 бараваригача зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 3 баравари миқдорида;
  • БҲМнинг 500 бараваридан зиёд зарар билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар бўйича – БҲМнинг 4 баравари миқдорида.

 

Мукофот пули ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан етказилган зарар ундирилгандан сўнг тўлаб берилади.

 

Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар фақат Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан сақланиши ва учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги белгиланмоқда

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.