Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Онкогематологик касалликларни даволаш тизими такомиллаштирилади

16.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2022 йилдаги “Онкогематологик, онкологик, бирламчи иммунодефицит ва даволаш қийин бўлган ҳамда қон тизими касалликларини даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 657-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилган ва мустақил марказ сифатида фаолият кўрсатмоқда.

 

Онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилиши назарда тутилган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда:

  • онкология ва клиник иммунологияси марказларида даволанаётган ҳар бир беморнинг касаллик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларни даволаш режаси бўйича ҳар бир марказ учун алоҳида “йўл харита”ларини ишлаб чиқиш;
  • туман (шаҳар)лар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳамда вилоят кўп тармоқли болалар марказларида оммавий скрининг усулида онкогематологик, онкологик ва бирламчи иммунодефицит ҳамда қон тизими касалликларини эрта аниқлаш бўйича мақсадли текширувлар ўтказиш тартиби, мезонлари ва беморларни соҳа мутахассисларига йўналтириш тартибини тасдиқлаш топширилди.

 

Илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида ҳар икки йилда гематология, онкогематология йўналишларида ташхислаш ва даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассислар республикага жалб қилинади.

 

Лейкоз, миелома, лимфома, апластик ва туғма гемолитик анемия касалликларига чалинган беморларда аутологик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун мўлжалланган асептик шароитга эга қўшимча иккита беш қаватли биноларни марказлар ҳудудида қуриш ҳам назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.