Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Сенатнинг XXXV ялпи мажлиси 18 ноябрь куни бўлиб ўтади

17.11.2022

Читать на русском языке

Унда Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисини 2022 йил 18 ноябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мажлисда қуйидаги қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда:

  • “Давлат божи тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”;
  • “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида;
  • “Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”.

 

Шунингдек, навбатдаги ялпи мажлисда “Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, 2022 йилнинг тўққиз ойи якуни бўйича Давлат бюджети ижроси ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботлари кўриб чиқилади.