Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Измир Шартномаси ратификация қилинди

07.12.2022

Читать на русском языке

Президент 05.12.2022 йилдаги «Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ЎРҚ-807-сон Қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 8.11.2022 йилда қабул қилинган ва Сенат томонидан 18.11.2022 йилда маъқулланган.

 

Измир Шартномаси 1996 йил 14 сентябрда 10 та давлат томонидан имзоланган эди:

  • Афғонистон;
  • Озарбайжон;
  • Покистон;
  • Қирғизистон;
  • Қозоғистон;
  • Тожикистон;
  • Туркия;
  • Туркманистон;
  • Эрон; 
  • Ўзбекистон

ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) таъсис ҳужжати ҳисобланади.

 

Шартномада Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ташкилий тузилмаси, унинг мақсадлари ва фаолият тамойиллари, шунингдек молиявий масалалар ва ташкилотда қарорларни қабул қилиш тартиби белгиланган.

 

Ўзбекистон томонидан Измир Шартномасининг ратификация қилиниши Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш учун ҳуқуқий асос яратади, шунингдек ташкилотга аъзо давлатлар билан кенг ҳамкорлик қилиш имконини беради.

 

Ўзбекистоннинг ташкилотда тўлақонли иштирок этиши хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, транспорт-логистика йўлакларини, шу жумладан транзит юкларни ташиш учун тарифларни бирхиллаштириш йўли билан кенгайтириш, шунингдек мамлакат ҳудудларининг туристик жозибадорлигини ошириш имконини беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.12.2022 йилдан кучга кирган.


Лола Абдуазимова.