Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили тўрт календарь кундан кам бўлмаган давомийликда ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК қоидаларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчиларнинг саволларига «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
1. Бундай қўшимча таътил қачон ва қандай шароитларда боланинг онасига берилмаслиги мумкин?
– Меҳнат кодексида боланинг отасига ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга (онадан ташқари) меҳнат соҳасида қўшимча кафолатлар назарда тутилган ҳолларда, улар боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс бу кафолатлардан фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотномани, ўлим тўғрисидаги гувоҳномани, она ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахс муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган суд қарорини ва ҳоказоларни) иш берувчига иш жойи бўйича тақдим этиши керак
.
2. Агар она ишламаса?
– Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда кўрсатилган кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди
.
Давомини kadrovik.uz да ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/keyinchalik_ishdan_bushatish_sharti_bilan_tatil_qanday_taqdim_qilinadi