Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

100 минг гектардан зиёд ер майдонлари қишлоқ хўжалиги соҳасига қайта фойдаланишга киритилади

11.04.2023

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2023 йилдаги “2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-113-сон Қарори имзоланди.

 

Ҳужжат билан 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланмоқда – жами 46 млн тоннадан зиёд.

 

Шунингдек, 2023 йилда  100 минг гектардан зиёд ер майдонлари қишлоқ хўжалиги соҳасига қайта фойдаланишга киритилади

 

Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун аҳолига деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.

 

2023 йил 1 майдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахслар айрим товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 % миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

 

Қарор билан 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб, унда қуйидаги тадбирлар  кўзда тутилган:

  • «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • «Қишлоқ хўжалиги кооперативи» тўғрисида қонун қабул қилиш;
  • ҳудудларда 10 та агрологистика марказлари ва 41 та совуткичли сиғимларни ташкил этиш;
  • “Е-IJARA”  тизими орқали аҳолига 92,6 минг гектар ер майдонини деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадида очиқ электрон танлов орқали ажратиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида Австралиянинг «Рубикон» компанияси тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш;
  • сув ресурсларидан фойдаланишни рақамлаштириш;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимини Интернет тармоғига жойлаштириш ва барча фойдаланувчилар учун эркин фойдаланишни йўлга қўйиш.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.