Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Бизнес олий мактаби тузилмалари тасдиқланди

17.04.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 153-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-108-сон қарорига мувофиқ:

  • Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг тузилмаси;
  • Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тузилмаси тасдиқланди.

 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби эса – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда таклиф ва тавсиялар тайёрлаш, шунингдек бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан муаммоларни ўрганиш ва амалий таклифлар тайёрлаш, халқаро рейтинг ва индексларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш ва бошқа вазифалар юклатилди.

 

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг фаолияти “Бизнесни бошқариш” (MBA) мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият вакилларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қаратилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.