Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ХМИ лойиҳалари доирасида товарлар бўйича ҚҚС имтиёзи қандай қўлланилади

01.05.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2023 йилдаги 167-сон қарори билан Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан белгиланишича, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) ҚҚСни тўлашда қарздорлик Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Давлат бюджетидан ҚҚСни тўлаш учун маблағ ажратилгунга қадар лойиҳа гуруҳи ёки ижро агентлигига ҚҚСни 120 кун муддатга кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади.

 

ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш учун лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) томонидан божхона органларига лойиҳани молиялаштириш манбалари тўғрисида тасдиқнома тақдим этилади.

 

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларидан ҚҚСни қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган лойиҳалар бўлганда, ҚҚСни тўлаш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган лойиҳалар бўлганда, ҚҚС учун тўловлар қарз олувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.