Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если малое предприятие продает товары через Uzum Market Денег на расчетном счете не хватает: какие налоги оплатить первыми? Для чего создается новая система по земельным участкам – «E-YER NAZORAT»

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда

06.05.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 05.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1062-сон Қонун имзоланди.

 

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинадиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилоқда.  Эндиликда ушбу ҳуқуқ ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда - муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан 6 ой ичида бартараф этилмаганда ҳам тугатилади.

 

Бундан ташқари, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади. Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев