Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если предприятие арендует у иностранной компании грузовой автомобиль Что подарить бухгалтеру на Новый год: полезные идеи Как изменить систему налогообложения индивидуальному предпринимателю

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди

20.10.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2025 йилдаги 648-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

  

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди  (26.09.2024 й. ПФ-149-сон Фармон). Агентлик амалдаги штат бирликларини сақлаб қолган ҳолда давлат муассасаси шаклида ташкил этилди.

 

Ҳужжат билан тасдиқланган Агентлик тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:

  • Агентликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
  • Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • раҳбарларнинг асосий функционал вазифалари ва мажбуриятлари;
  • Агентлик фаолиятини ташкил этиш, унинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби;
  • Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш, ходимларни моддий рағбатлантириш тартиби.

 

Агентликнинг асосий вазифалари:

  • чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона нормалар, қоидалар ва стандартларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва жорий этиш;
  • чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
  • ўз соҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, республика ва ҳудудий дастурлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • чиқиндилар ҳосил бўлиши нормативларини белгилашда ва уларни жойлаштириш объектларини ташкил этишда иштирок этиш;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш;
  • соҳани рақамлаштириш, замонавий АКТни жорий этиш.

 

Шунингдек, Агентлик республикада маиший, қурилиш, суюқ, токсикологик-кимёвий, тиббий ва электрон чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, уларни қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш, "ноль чиқинди" тамойилини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан шуғулланади.

 

Чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш натижасида энергия ресурслари, хомашё ва материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали республикада циклик иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

 

Чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни йиғиш, саралаш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш ва кўмиш учун эко-индустриал зоналар ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова