Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

10 абитуриент ҳар йили грант асосида хусусий олий ўқув юртига ўқишга кириши мумкин

25.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тошкентдаги Ёджу техника институти тўғрисидаги қарор қабул қилинди (17.12.2019 йилдаги 1007-сон ВМҚга қаранг).

 

Тошкентдаги Ёджу техника институти – нодавлат олий таълим ташкилоти, иккита муассиси: «Global education school» нодавлат таълим муассасаси ҳамда Жанубий Кореянинг «YUKET LLC» компанияси ҳисобланган масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона. Институт Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб фаолият юритади.

 

Муассислар институтнинг тузилмасини тасдиқлайдилар ҳамда ректорни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинлайдилар. Институт таълим фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ёджу технология институтининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида юритади. Таълим шакли – кундузги, сиртқи ва кечки.

 

Талабалар қабули умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ва тартиби, битирувчиларнинг якуний аттестацияси тартиби ва шартлари Тошкентдаги олий ўқув юрти томонидан Кореядаги институт билан келишилган ҳолда белгиланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.

 

Олий ўқув юрти тўлов-контракт асосида таълим хизматларини кўрсатади, бироқ ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (грант асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга танлаб олинади.

 

Қарорда олий ўқув юртининг асосий вазифалари, уни молиялаштириш манбалари кўрсатилган, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2019 йилдан кучга кирди.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16