Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1.01.2019 йилдан бошлаб табиий винолар ишлаб чиқаришга лицензиялар бекор қилинади

01.03.2018


Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинди.

 

Соҳа бошқарувини реструктуризация қилиш

 

«Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ – «Ўзшаробсаноат» АЖ деб, унинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эса «Ўзшаробсаноат» АЖнинг Ривожлантириш жамғармаси деб қайта номланди. Компания Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси таркибига кирди.

 

«Ўзшаробсаноат» АЖ таркибидан соҳага оид бўлмаган корхоналар чиқарилди, «Винагроимпекс» МЧЖ эса тугатилди.

 

Узум плантациялари йириклашиб, уларнинг сони ортади

 

Самарали хом ашё базасини яратиш мақсадида Махсус комиссия узумнинг техник навлари етиштириладиган, шу жумладан фермер хўжаликлари эгалигидаги узумзорларни жойига чиқиб инвентаризация қилади, улардан фойдаланишнинг оқилоналиги ва самарадорлик даражасини ўрганади. 2018–2023 йиллар даврида узумнинг техник навлари плантациясининг Ягона реестри тузилади.

 

Узумнинг техник навлари экилган ҳар бир плантация майдони камида 100 гектарга йириклаштирилади. 2021 йилнинг охирига келиб «Ўзшаробсаноат» АЖ корхоналарининг плантациялари майдони эса 10 минг гектарга етказилади.

 

Бунда узумнинг техник навларини етиштириш учун ер майдонларини ажратиш «Ўзшаробсаноат» АЖ ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда юқори ҳосил олиш учун зарур бўлган тупроқнинг унумдорлиги, сув билан таъминлаш манбаларининг мавжудлигини ҳисобга олиб амалга оширилади. 

 

Узумнинг техник навларини ишлаб чиқарувчилар эса 1.01.2025 йилга қадар муддатга, қишлоқ хўжалик экинларини қатор оралаб етиштиришидан қатъи назар, ер солиғини тўлашдан озод этилди.

 

Бундан ташқари, МБ виночилик соҳасини ривожлантириш мақсадида узумнинг техник навлари плантациялари учун ускуналар, техника, бутловчи ашёлар ва бошқа зарур воситаларни сотиб олиш мақсадида амалдаги қайта молиялаш фоиз ставкалари асосида имтиёзли муддати 5 йилдан кам бўлмаган узоқ муддатли 7 йиллик имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлайди.

 

Табиий вино ва коньяк спиртини ишлаб чиқарувчиларга ишлаш учун шароит яратилади

 

Хусусан:

  • виночилик корхоналари Ўзбекистонда етарли ҳажмларда ишлаб чиқарилмайдиган, виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган ва фойдаланиладиган материаллар, хом ашё, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва буюмлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат асосида олиб кирилиши учун 1.01.2025 йилга қадар божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилди.
  • 1.04.2018 йилдан виночилик маҳсулотлари учун яроқлилик муддатини ва уларни сақлаш муддатини ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари мустақил белгилайдилар;
  • 1.07.2018 йилдан алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўз виночилик маҳсулотларини туристик йўналишларида ташкил этилган заводга тегишли дегустация ҳудудларида (жойларида) чакана реализация қилиш ҳуқуқи берилади;
  • 1.01.2019 йилдан табиий винолар, виноматериаллар ва коньяк спиртини ишлаб чиқариш, шунингдек, узумни қайта ишлаш бўйича фаолиятни узумнинг мева берувчи техник навларини етиштириш бўйича 100 гектардан кам бўлмаган плантация майдонига, шунингдек, вино-коньяк маҳсулотларининг сақланиши ва етилиши учун эман бочкаларига эга корхоналар амалга оширишлари мумкин;
  • 1.01.2019 йилдан ўз узумзор плантацияларининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган табиий узум виноларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тоифасига киритган ҳолда, ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш бекор қилинади.

 

Соҳа учун кадрлар тайёрланади

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент кимё-технология институтида виночилик соҳаси учун олий малакали кадрларни тайёрловчи факультет иш бошлайди.

 

Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари виночилик соҳасида мутахассислик йўналишлари бўйича амалиётни тизимли асосда бевосита ишлаб чиқариш ва ўзга корхоналарда, шу жумладан «Ўзшаробсаноат» АЖда ўтайдилар.

 

Бундан ташқари, компания маблағлари ҳисобидан Тошкент кимё-технология институти ҳузурида Виночилик соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази ташкил этилади.

 

Алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш тизими қайта кўриб чиқилади

 

Ҳукуматга 1.06.2018 йилгача муддатда алкоголли маҳсулотларни реализация қилишнинг бозор механизмларини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди. Ишлаб чиқарувчиларга ўзларининг маҳсулотларини уларга тегишли бўлган фирма дўконлари ҳамда ушбу маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланаётган бошқа юридик шахсларга реализация қилиш ҳуқуқи берилади.

 

1.01.2020 йилгача барча алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, уларни ишлаб чиқариш ҳажмлари (тури, номи ва бошқа маълумотлар) тўғрисида ҳамда «ишлаб чиқарувчи – улгуржи сотувчи – чакана сотувчи – истеъмолчи» ҳалқаси асосида реализация қилиниши тўғрисида батафсил ахборотни ўзида жамлаган алкоголли маҳсулотлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими тузилади. У 1.12.2022 йилга келиб тўла жорий этилади.

 

Бу – муҳим! Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментга 2 ой муддатда таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан 500 метрдан кам радиусда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилаётган субъектларни аниқлаш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум