Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингОнлайн-НКМ ва виртуал кассанинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингЛизингда ҚҚС бўйича қандай имтиёзлар бор? - buxgalter.uz да ўқингБир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади- buxgalter.uz да ўқингIII чорак учун кимлар кузатилади? - buxgalter.uz да ўқингВir.uz тизими малака имтиҳонларини тиклади - buxgalter.uz да ўқинг Бош бухгалтер ишдан бўшаб, ЭРИни қайтармаса нима қилиш керак? - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқинг2020 йилда фойда солиғида қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда buxgalter.uz да ўқинг5 октябргача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • 1.10.2018 йилдан саноат ва автоювиш корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ оширилади

1.10.2018 йилдан саноат ва автоювиш корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ оширилади

04.07.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2.07.2018 йилдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3823-сон қарори эълон қилинди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Кўрсатилган муддатдан бошлаб саноат корхоналари ва автотранспорт воситаларини ювиш корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни оширилган ставка бўйича тўлайдилар. Бунда автоювиш корхоналарига солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, яъни ҳатто ягона солиқ тўланганда ҳам мазкур солиқ солинади. Илгари бундай тартиб фақат алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўлланилган.

 

Бошқа тоифадаги солиқ тўловчилар учун ставкалар илгаригидек сақланиб қолди. Жадвалга қаранг:

 

Т/р

Тўловчилар

1 куб метр учун ставка (сўм)

2018 йил 1 октябргача

 

2018 йил 1 октябрдан

Ер усти сув

ресурслари

манбалари, сўм

Ер ости сув

ресурслари

манбалари, сўм

Ер усти сув

ресурслари манбалари, сўм

 

Ер ости сув

ресурслари

манбалари, сўм

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари (2–6-бандларда кўрсатилганларидан ташқари), деҳқон хўжаликлари (юридик ва жисмоний шахслар), шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар

 

98,2

124,8

Ўзгартирилмади

Ўзгартирилмади

2.

Саноат корхоналари (3–6-бандларда кўрсатилганларидан ташқари)

98,2 (алоҳида ставка назарда тутилмаган)

124,8 (алоҳида ставка назарда тутилмаган)

300,0

360,0

3

Автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослаштирилган корхоналар*

98,2 (алоҳида ставка назарда тутилмаган)

124,8 (алоҳида ставка назарда тутилмаган)

1000,0

1250,0

4.

Электр станциялари

28,4

42,2

Ўзгартирилмади

Ўзгартирилмади

5.

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

53,9

69,7

Ўзгартирилмади

Ўзгартирилмади

6.

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар:*

 

 

 

 

- алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича

15 870,0

15 870,0

Ўзгартирилмади

Ўзгартирилмади

- бошқа мақсадларда

98,2

124,8

Ўзгартирилмади

Ўзгартирилмади

 

*) Мазкур корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тўлайдилар.

  

Солиқни ҳисоб-китоб қилиш тартибини бу ерда қаранг.

 

Бу – муҳим! Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилги Давлат бюджетини шакллантиришда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини танқидий равишда қайта кўриб чиқиш топширилди. 1.10.2018 йилга қадар сув ресурсларидан фойдаланувчилар хатловдан ўтказилади.

 

Самир Латипов.

 


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_