Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Олий ўқув юртида таълим бўйича имтиёзни қўллашда йўл қўйиладиган 5 та муҳим хато - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб “масофадан ишлаш” даврида II чоракни хатоларсиз ёпиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингХизмат сафари харажатлари: чегириладими ёки чегирилмайдими - buxgalter.uz да ўқингСК нуқтаи назаридан – ёзда ходимлар ҳақида қайғуриш - buxgalter.uz да ўқингМолия вазирлиги “карантин” амортизациясини нима қилиш кераклигини тушунтирди- buxgalter.uz да ўқинг

1 июлдан ҳужжатлар «пакет» принципи бўйича қабул қилинади, идоравий ҳужжатлар йил охиригача қабул қилинмайди

22.05.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 19 майдаги Фармонида норма ижодкорлиги жараёнида бир қатор янгиликлар назарда тутилган.

 

2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ҳуқуқ ижодкорлиги амалиётига янги қоидалар жорий этилмоқда:

  • хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатларни қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиш тақиқланади;
  • жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарликни белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилиши белгиланади;
  • идоравий НҲҲга жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилмайди;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария, шаҳарсозлик, экологик нормалар ва қоидалар) Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади, ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради. Уларга ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўйилмайди. Кейинги йил бошигача техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги барча норматив ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилади.

 

Ушбу санадан бошлаб «пакет» принципи жорий қилинади. У НҲҲ лойиҳаларини тайёрлашда концептуал жиҳатдан янги механизмларни яратишнинг алоҳида тартибини назарда тутади. Хусусан:

  • янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда уни амалга оширишга қаратилган ҳаволаки нормалар янги қонун билан бирга ёки қонунда белгиланган муддатда ишлаб чиқилади ва кучга киради;
  • янги қонун лойиҳаси билан белгиланаётган қоидалар илгари қабул қилинган қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритишни тақозо этганда, илгари қабул қилинган қонунларга ўзгартириш киритиш янги қонунни қабул қилиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади;
  • вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий НҲҲга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритади;
  • Адлия вазирлигига Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрида мавжуд бўлган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади, бунда улар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.

 

2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий НҲҲни қабул қилиш тўхтатилади. Бу қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш учун зарур. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий НҲҲни қабул қилиш бундан мустасно. Идоравий НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш онлайн режимга ўтказилади. Бунинг учун ягона электрон тизим функционалидан фойдаланилади (1 июлдан бошлаб – тест тариқасида, 1 октябрдан – тўлиқ).

 

Олег Заманов.