Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

1 июлдан импортни дастлаб чегара ўтказиш пунктларида декларациялаш мумкин

21.06.2018

Рус тилида ўқиш

Давлат божхона қўмитасининг қарори (18.06.2018 йилда 2418-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.

 


 

Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 




Эслатиб ўтамиз, дастлабки божхона декларацияси (бундан кейин – ДБД) декларантнинг хоҳишига кўра товарлар божхона ҳудудига етиб келгунига қадар тақдим этилади. Расмийлаштирув божхона постида амалга оширилади.

 

Жорий йилнинг 1 июлидан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда.

 

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона постларида эмас, балки бевосита чегара ўтказиш пунктларида эркин муомалага чиқариш учун «импорт»ни дастлабки декларациялаш ҳуқуқи берилади. Бироқ бир шарт билан – агар товар олиб келиниши муносабати билан хавфни аниқлашда махсус фойдаланиладиган дастурий таъминот томонидан ҳеч қандай хавф аниқланмаса.

 

Шунингдек энди ДБДда кўрсатилган товарлар етиб келгандан сўнг тўлиқ божхона юк декларацияси (бундан кейин – БЮД) тақдим этилиши зарур. Уни тақдим этиш муддати – ДБД тақдим этилган кундан эътиборан 30 календарь кун.

 

БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома қоидаларига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

  • юк декларацияси ДБДнинг ажралмас қисми ҳисобланади, унга айнан ўша тартиб рақам қўйилади;
  • 1-графаси биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши – «ИМ» кўрсатилади;
  • 1-графаси учинчи бўлмасида «ППР» ҳарфли белгиси кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2018 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_