Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2016 йилда ЯИТни эски ставка бўйича, суғурта бадалларини янги ставка бўйича тўлаймиз

29.12.2015

Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди..

 

2016 йил 1 январдан бошлаб   фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси 7,5% гача оширилди (2015 йилда
– 7%)
. Бироқ ставканинг оширилиши фуқаролар учун солиқ юкининг ошишига олиб келмайди, чунки жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ шкаласидаги  иккинчи ставка 2016 йилдан бошлаб 8,5% дан 7,5% гача пасайтирилди.

 

ЯИТ ставкалари ўзгаришсиз қолди ва қуйидаги миқдорларда амал қилади:

 

микрофирма ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари  учун  – 15%;

 

бошқа тўловчилар учун – 25%. 

 

Эслатиб ўтамиз, тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қонунчилик билан ЯИТнинг имтиёзли (камайтирилган) ставкалари кўзда тутилган:

 

- ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар, –  меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан 4,7%;

 

- "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси учун – 7%, бўшайдиган маблағларни мақсадли йўналтириш шарти билан.

 

Ирина АХМЕТОВА,
 экспертимиз.

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум