Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

2020 йилдан бошлаб болаларни оилага тарбияга олиш – фақат тайёрлов курсларидан кейин

07.10.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 824-сон қарори билан тутинган ота-оналар курсларини ташкил этиш, салоҳиятли васийлар ва ҳомийларни, оилавий болалар уйлари тарбиячи ота-оналарини танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тасдиқланди.

 

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб “Meҳpибoнлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларида тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади. Туман (шаҳар) ҳокимликлари курсларнинг муассасислари бўлади.  Нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахслар ҳам Халқ таълими вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда тайёрлов курсларини ташкил этиши мумкин.

 

Курслар етим болалар ва ота-она қарамогидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) ёки оилавий болалар уйига олаётган шахслар (кейинги ўринларда – тутинган ота-оналар) учун мўлжалланган. Машғулотларни ижтимоий муаммолар соҳаси мутахассислари олиб боради, улар бўлғуси тутинган ота-оналарга ҳуқуқий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатадилар. Ўқиш тугаганидан кейин тингловчиларга сертификат берилади. 2020 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналарни танлаш фақат бундай ҳужжатга эга бўлган шахслар орасида ўтказилади.

 

Курсларнинг бўлғуси тингловчилари  унинг негизида бепул, ишдан ажралмаган ҳолда ўқитиш амалга ошириладиган давлат тарбия муассасаси директорига номига ариза беришлари лозим. Ҳафталик ўқув юкламаси – 36 соатдан кўп эмас. Машғулотлар 5 кишидан 22 кишигача бўлган академик гуруҳларда маъруза, семинар, амалий машғулот, кўчма машғулот, тажриба алмашиш шаклларида олиб борилади.

 

Ўқиш тугаганган кейин махсус шакллантириладиган комиссия суҳбат ўтказади, унинг натижаларига кўра тингловчиларга 3 йил муддатга сертификат берилади. Ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин курсдан қайта ўтиш лозим бўлади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2019-2023      йилларда “Меҳрибонлик” уйларини ноинститyционаллаштириш дастури (уларни кам комплектли болалар шаҳарчаларига ҳамда муассасаларнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказиш, таҳр.);
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни  тарбиялаш учун оилага тарбияга (патронат) қабул қилаётган салоҳиятли васийлар ва ҳомийлар, оилавий болалар уйига олаётган тарбиячи ота-оналарни танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби. Бу билан васийлик ва ҳомийлик органлари шуғулланади, улар номзодларнинг турмуш ва таъминот шароитларини жойига бориб ўрганиб чиқади ҳамда тегишли хулоса беради. Бола оилага берилгандан сўнг васийлик органлари дастлабки 3 ой давомида 1 маротаба, кейинчалик эса - ҳар йили камида 2 маротаба тутанган ота-оналарнинг хонадонига ташриф буюришлари керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.