Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

5 минг АҚШ долларидан ортиқ валютани олиб чиқиш устидан назорат кучайтирилди

14.03.2018

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Бир томондан, таомиллар соддалаштирилди. 5 000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсатномани Марказий банк эмас, балки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари берадиган бўлди. Яъни ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича.

 

Бунда аниқлаштирилишича, 09006-1-сон шакл рухсатнома қатъий ҳисобот бланки ҳисобланиб, «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланади ва зарур ҳимоялаш даражаларига эга бўлади. Ҳар бир бланк ягона серия ва тартиб рақамига эга бўлган 2 нусхада тайёрланади. Улардан бири буюртмачига берилади, иккинчиси эса Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасида қолади.

 

Бошқа томондан, белгиланишича, аризага нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқлаш учун фақат 3 та ҳужжат илова қилинади:

  • илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси;
  • жисмоний шахс – резидентнинг тижорат банкида очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларининг ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси;
  • нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси.

 

Илгари тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати чекланмаган эди. Шунингдек банкдаги қўйилмадан (депозитдан) нақд хорижий валютанинг ечилганлиги тўғрисида маълумотномани топширишга йўл қўйилган эди. Бу, масалан, квартира ёки автомобилни валютага сотишга, омонатга пул қўйиш, кейин эса бир қанча вақт ўтгач уларни олишга ва шу тариқа нақд валютани олиб чиқишга рухсатнома учун зарур маълумотномани олишга имконият яратган. Энди эса бунинг иложиси йўқ.

 

Ариза берувчи айтиб ўтилган маълумотномалардан ҳеч бўлмаганда биттасини тақдим эта олмаса, Низомнинг 5 ва 6-бандларига асосан унга рухсатнома бериш рад этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16