Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясидаги иш ҳақи нималарни ўз ичига олади

26.07.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2018 йилдаги 566-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан кейин – Инспекция) ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, Инспекция Президентнинг 17.04.2018 йилдаги ПФ–5418-сон Фармони билан ташкил этилган. У тугатилаётган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси, «Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази, шунингдек «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази (1 августдан) функцияларини ўзида бирлаштирди.

 

Инспекциянинг функциялари ва вазифалари ҳақида батафсил – бу ерда.     

 

Инспекция ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби, шунингдек уни тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Т/р

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби

Тўлов тури ва миқдори

Тайинлаш ва тўлаш тартиби

Молиялаштириш манбалари

1

Лавозим маоши

Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга кўра базавий маош миқдори


Давлат бюджети

алоҳида меҳнат шароитлари учун даражали унвонларга эга бўлган ходимларга лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг 50%и

алоҳида меҳнат шароитлари учун, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари, бошқа ходимларга лавозим маошининг 100%и

2

Ойлик устамалар

лавозим маошининг 40%и – меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти

Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар  қуйидагича белгиланади:

  • Инспекция бошлиғига – Бош прокурор томонидан;
  • Инспекция бошлиғи ўринбосарлари, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларига –Инспекция бошлиғи томонидан;
  • Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларига – ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан;
  • ҳудудий тузилмалар ходимларига – тегишли ҳудудий бошқарма (бўлим) бошлиқлари томонидан

даражали унвон учун лавозим маошига 20%дан 50%гача

даражали унвонларга эга бўлган ходимларга – кўп йиллик меҳнати учун лавозим маошига 5%дан 40%гача

бошқа бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама – прокуратура ходимлари учун белгиланган миқдорда

махсус тоифалар учун лавозим маошига 10%, 20% ва 30% миқдоридаги устама

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси

3

Рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлар

хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун мукофотлар – индивидуал баҳолаш асосида йилда 2 ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди

Инспекция бошлиғини мукофотлаш Бош прокурор томонидан, бошқа ходимларни эса –  Инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади

Давлат бюджети

меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15%и миқдорида шакллантириладиган моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар

моддий ёрдам – йилда 1 марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди

овқатланиш харажатларини ҳар ойда қоплаш – 2 ЭКИҲ

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси

ойлик йўлкира харажатларини қоплаш (хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно) – 2 ЭКИҲ

байрамлар, муҳим ва юбилей саналари, кўп йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун, шунингдек пенсияга чиқиши муносабати билан мукофотлар

4

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қўшимча моддий ёрдам


яқин қариндошлари вафот этганда – ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан

Ходимнинг асосланган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан тўланади

алоҳида эҳтиёж туғилганда: бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар







 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум